«ҳайратон - мозори-шариф темир йўли» тегли мақолалар


«Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатадиган бўлди
12 феврал 2023, 09:35

«Согдиана транс» Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлига яна 2 йил хизмат кўрсатадиган бўлди

Термизда Афғонистон темир йўл бошқармаси ва «Согдиана транс» ўртасида Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Янги келишувга кўра, «Согдиана Транс» яна 2 йил мазкур темир йўлга хизмат кўрсатади.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
7 декабр 2022, 18:17

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун
18 апрель 2022, 10:10

ЎТЙ: Афғонистон «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналиши бошқарувидан мамнун

«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин
12 апрель 2022, 16:53

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси корхонаси «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. Афғонистонда операцион шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда бошқарувни ҳукумат хизматлари анча арзон бўлишини кутаётган маҳаллий компанияларга топшириш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг